Описание книги
Дарсликда бош мия ва бош мия нервлари, орқа мия анатомияси, уларнинг клиник анатомияси, текшириш усуллари ва зарарланиш белгиларининг топик диагностикаси икки тилда, яъни ўзбек ва инглиз тилларида батафсил баён этилган.
Ушбу дарсликда бош ва орқа мия анатомияси, бош мия нервлари анатомияси, шу соҳадаги патологик ўчоқлар изоҳли расмлар билан кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, дарсликда клиник неврология ҳақида врач-мутахассислар учун зарур асосий маълумотлар берилган. Дарслик тиббиёт институтида таҳсил олаётган неврология фанини ўрганаётган магистратура резидентлари учун мўлжалланган бўлиб, магистратуранинг мутахассислиги учун “Умумий неврология” фанининг ўқув дастурига мос келади.