Описание книги
Туғма маймоқлик болалар таянч ҳаракат аъзоларининг туғма деформациялари ўртасида энг кўп тарқалган (3-4%) касалликлардан бўлиб соннинг туғма чиқишидан сўнг иккинчи ўринда туради (Кльчкова И.Ю., Кенис В.М., Степанова Ю.А. 2012).
Касаллик ўғил болаларда қиз болаларга нисбатан икки баробар кўп учрайди.
Икки тамонлама касалланиш бир томонлама касалланишдан кўпроқ учрайди ва шу билан бирга ҳар 10 беморнинг бирида туғма маймоқлик соннинг туғма чиқиши, бўйинни туғма мушакли қийшиқлиги билан бирга кузатилади (Алимхонова Е.С., 2013).
Баъзи муаллифларнинг маълумотларига кўра ҳар 1000 туғилган янги чақалоқнинг 0,6% дан 6,8% игача туғма маймоқлик билан туғилади (Алимханова Е.С., 2013., Gurnet C., 2009).
Бугунги кунда туғма маймоқликни қонсиз усулда тўғрилашда гипсли боғлам ёрдамида коррекциялашда статик ва динамик таъсир механизимдан фойдаланилади.