• ЕЛКА СУЯГИ ДИАФИЗАР СИНИШЛАРИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН ОСТЕОСИНТЕЗ ҚЎЛЛАШ НАТИЖАЛАРИ

  • 1835 | 580
  • Автор: ХАЙРУЛЛАЕВ ИСЛОМ ЛУТФИЛЛАЕВИЧ
  • Язык: Узбек
  • Пишу: кирилча
  • Тип ресурса: Dissertatsiya
  • Число страниц: 96
  • Количество: 1
  • Год публикации: 2023
  • Выходные данные: Samarqand
  • УДК: 616.718-001.5-089.227.84

Описание книги


Елка суягининг диафизар синишлари энг кўп кузатиладиган  синишлардан бўлиб, найсимон суяклар синишларининг 13,5% ини ташкил этади. Мазкур синишларнинг 14,4% дан 72% гача 20 ёшдан 50 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатли кишилар ўртасида кузатилади (Аскарова Д.Ш., Гражданов К.А, Барабаш А.П. ва бошқ. 2020).
Турли остеосинтез усуллари қўлланилиб даволашдан кейинги кузатилаётган асоратлар улуши 30% дан кўпроқ (Панков И.О., Попова А.Е, 2019). Бугунги кунда травматизмнинг ўсиши билан жарохатланишнинг оғир турлари ҳам кўпаймоқда. Диафизар шикастланишларга қўлланиладиган остеосинтез усуллари жуда кўп ва турли-туман.
Бугунги кунда мутахассислар елка суяги диафизар синишларида каминвазив, репродукцияловчи ҳусусияти такомиллаштирилган мустаҳкам остеосинтез  усулларини амалиётга жорий этмоқдалар.
Шу билан бирга ишлаб чиқарилаётган конструкциялар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: - суяк бўлакларини ишончли тўғрилаб мустахкам фиксация қилиш; - қўлланиладиган металл конструкциялар арзон, қўллаш қулай ва амалиётга кенг қўллашга яроқли бўлиши; - остеосинтез усуллари репаратив остеосинтез шарт-шароитларини оптималлаштириш имкониятини бериши зарур.
Мазкур муаммоларни ҳисобга олиб елка суяги диафизар синишларида қўлланилган турли вариантлардаги остеосинтез натижалари ўрганилиб остеосинтезнинг оптимал вариантини қўллаш усуллари ишлаб чиқилди.