• ДИАБЕТИК ТОВОН» СИНДРОМИНИ ДАВОЛАШДА АЪЗОНИ САҚЛОВЧИ ХИРУРГИК УСУЛЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

  • 1057 | 562
  • Автор: АСЛАМОВ ЖАСУРХОН КАХРАМОНОВИЧ
  • Язык: Узбек
  • Пишу: кирилча
  • Тип ресурса: Диссертация
  • Число страниц: 101
  • Количество: 1
  • Год публикации: 2023
  • Выходные данные: Самарканд
  • УДК: 616.379-008.64-617.586-089

Описание книги


Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, дунёда қандли диабет (ҚД) билан касалланганлар сони 1980 йилда 108 миллиондан 2014 йилда 422 миллион кишига кўпайган. 2012 йилда тахминан 1,5 миллион ўлим бевосита қандли диабет билан боғлик бўлган бўлса, қўшимча қонда глюкоза микдорининг юқорилиги натижасида 2,2 миллион ўлим ҳолати қайд қилинган. Ҳалқаро диабет федерацияси маълумотларига кўра, 2040 йилга келиб қандли диабет билан касалланганлар сони 642 миллионгача ўсиши кутилмоқда. Маълумки, қандли диабетда қондаги глюкозанинг ўз вақтида назорат қилинмаслиги натижасида вақт ўтган сари аъзоларда тизимли ўзгаришларни, шу жумладан қон томир ва нервларга жиддий зарар етказиб, ҳафли асоратларни келтириб чиқаради.