Описание книги
Ушбу ўқув қўлланма тиббиёт институтларининг олий ҳамшира иши факультети талабалари учун мўлжалланган. У Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган олий ҳамшира иши ўқув дастури асосида ёзилди. Ўқув қўлланма амалий машғулотлар учун мўлжалланган бўлиб, тиббиёт коллежларида анатомия тизимлар бўйича ўқитилишини ҳисобга олган ҳолда тузилган. Бундан ташқари унда ҳар бир машғулотни такрорлаш учун саволлар ҳам киритилган.