Описание книги
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили миллиондан ортиқ инсонлар кўкрак бези саратони (КБС) билан ташхисланадилар. КБСдан кейинги ўлим кўрсатигичи ғарбий Африка давлатларида (ҳар 100 000 аҳолига 20,1 киши), шимолий ва ғарбий Европа давлатларида (ҳар 100 000 аҳолига 16.3 киши), шимолий Америка қитъаси давлатларида (ҳар 100 000 аҳолига 14,8 киши) юқори нисбатларда бўлса, Шарқий Осиё давлатларида паст кўрсатгичлар (ҳар 100 000 аҳолига 6.1 киши) қайд этилган КБС билан беморларда диагнознинг тасдиқланиши билан улардаги кузатиладиган тиббий, психологик-эмоционал ўзгаришларда беморларни реабилитация қилиш, руҳини кўтариш катта аҳамиятга эга. Реабилитацион чораларга ўз навбатида медикаментоз усуллардан ташқари, лазеротерапия, пневмокомпрессия, турли частотали магнитотерапия, электротерапия усуллари, даволвчи жисмоний тарбия, массаж ва бошқа кўплаб усуллар киради. Шунингдек, бу тоифадаги беморларнинг кўпчилигида турли даражадаги психологик травмаларнинг кузатилиши сабабли, баъзи ҳолларда психологик тренингларни ҳам ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Реабилитацион чора-тадбирларнинг асосий мақсади - беморларда ўсмага қарши кўриладиган даво чораларидан кейинги кузатилувчи асоратларни олдини олиш ва даволаш, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилашдан иборат.