Описание книги
Тонг палласи.
Ялангликда ўсган дарахт чиройли қад кўтариб турибди. Дарахтда майна ва булбулча ини бор.
Узоқда бошқа дарахтлар кўринади. Қуёш нур сочади. Гуллар шабадада тебранади, капалаклар учиб, гулдан гулга қўнади. Осмонда булутлар сузади.
Жимлик. Булбулнинг тўлиб-тошиб сайраган овози эшитилади. Дарахт ёнида ариқда сув шилдираб оқяпти. Булбул чиқиб дарахт шохига қўнади. Булбул: (маҳлиё бўлиб)- Вччу, Вччу! Қандай гўзал тонг! Қандай чиройли гуллар. Гуллар рақсини яхши кўраман. (гуллар ҳар томонга чайқалади.) Қандай яхши!
Куйлайди: атиргулим қатма-қат, очилганингга раҳмат (2 марта) Олдингидан анча яхши сайраяпман. Рахмат сенга яшил дарахтим! Раҳмат сенга кенг олам !
Мен сизларни яхши кўраман! (Булбулча дарахт шохига илинган ҳайинчакда учади, дарахт баргларида сирпанади, дўмбалоқ ошади. Шохдан –шохга сакрайди, дарахт ёнидаги ариқдан сув ичади, капалак қувлайди, гулни ҳидлайди, гулни силкитади, “ҳе-ҳе-ҳе” деб овоз чиқаради).
Булбулча: Мен келажакда зўр сайроқи бўлмоқчиман. Ўз сайроғим билан ҳаммани хушнуд қилмоқчиман. Устозимнинг айтишича, мендан зўр булбул чиқармиш. Сизга ҳам сайраб бераман мана (Булбул сайраши эшитилади)
(Парда ёпилади)