• Неонатология

  • 3800 | 1425
  • Author: Алимов А.В.
  • Lang: o'zbek
  • Writing: krill
  • Resource type: darslik
  • Number of pages: 221
  • Year of publication: 2012
  • Published: Toshkent

Book description


Соғлом авлод, фарзандларимизни ҳар жиҳатдан етук ва баркамол инсонлар қилиб вояга етказиш, уларга келажагимиз эгалари деб қараш халқ келажагига бевосита дахлдор масала сифатида истиқлол сиёсатининг узвий қисмига айлангани, ҳам моҳият эътибори билан шу эзгу мақсадига ҳизмат қилади. “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлади”, -деган эди мамлакатимиз раҳбари И. А. Каримов.
Мазкур дарслик Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти Неонатология кафедраси ходимлари томонидан яратилган. Унда перинатал даврда энг кўп учрайдиган касалликларнинг патогенези, терапия ва профилактикаси, хавфи юқори ҳомиладорликни олиб бориш хусусиятлари тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган. Перинатал касалланиш ва ўлимга олиб келадиган ҳар ҳил шикастловчи омиллар, ҳомила ва чақалоқ ҳолатига баҳо бериш тамойиллари, замонавий даволаш усуллари баён қилинган.
Дарслик тиббиёт институтларининг талабаларига, ординатор ва аспирантларга мўлжалланган.