Book description
Мавзу долзарблиги. Сурункали обструктив ўпка касаллиги кенг тарқалган касалликлардан бири бўлиб, бугунги кунда ушбу патологиянинг тарқалишинининг ошириш тенденцияси мавжуд. Охирги 10 йил ичида эркаклар орасида тарқалиш қўрсаткичи 25% га, аёллар орасида 69% га ошди.
Тадқиқотларга кўра: келгуси йиллар давомида келажакда касалланишнинг янада кўпайиши тахмин қилинмоқда. Сурункали обструктив ўпка касаллигини ташхислаш аниқ қийинчиликларни келтириб чиқармасада,аммо муаммо касалликнинг узоқ вақт давомида кичик клиник кўринишларда давом етиши билан боғлиқ. Ушбу касаллик билан оғриган бемор шифокорга мурожаат қилиб, токи керакли ташхсилаш ва даволаш муолажаларини бошлангунга қадар, бронхиал дарахт ва алвеоляр ўпка тўқималарида қайтарилмас ўзгаришлар шаклланишни бошлайди. Бу эса терапевтик даволашни мураккаблаштириб беради. Сурункали обструктив ўпка касаллиги ҳозирда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, сурункали касалланиш ва ўлим сабаблари орасида тўртинчи ўринни эгаллаб, 2020-йилга келиб умумий касалланишлар орасида бешинчи ўринда қайд этилган.