Book description
Бугўнги кунда чаноқ – сон бўғими дисплазияси таянч – ҳаракат аъзолариниг энг кўп тарқалган туғма касалликларидан бири бўлиб ҳар 100 – туғилган чақалоқнинг 7-25 тасида учрайди (Манушкин Б.Д. 2017) туғруқхоналарда эрта аниқлаш 2-16 % ни ташкил этади (Баиндурашвили А.Г. 2017).
Бугўнги кунда касалликнинг асосий патогенетик сабаблари чуқур урганилмаган булиб, асосий урғу касалликни эрта аниқлаш ва даволашга йуналтирилган. Касалликни олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган профилактик чора - тадбирлар ортопедияанинг асосий муаммоларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга соннинг туғма чиқишини эрта аниқлаб даволаш нафақат амалий тиббиётнинг, балки ижтимоий ва иқтисодий нуқтаи назардан ҳам муҳим аҳамиятга эга туғруқхона шароитида соннинг туғма чиқиши ташхисини ўрнатиш учун ҳомиладорлик ва туғруқнинг хусусияти, ҳомила ҳолати, онада кузатилган касалликлар, наслида туғма касалликларнинг кузатилганлиги ҳисобига олиниб тахлил қилинади.