Book description
Мавзунинг долзарблиги: Тизза бўғими жароҳатларини даволаш травматалогиянинг асосий муаммаларидан бири ҳисобланади. Барча катта бўғимлар жароҳатланишларини 50% и тизза бўғими жароҳатлари улушига тўғри келади. Кўпгина муаллифларнинг маълумотларига қараганда тизза бўғими олд хочсимон бойламининг жароҳатлари барча тизза бўғим девори ва бойламлар жароҳатланишларининг 7,3% дан 62% гача ташкил этади. (15,16.)
Баъзи муалифларнинг маълумотларига қараганда, тизза бўғими юмшоқ тўқималари барча шикастланишларнинг 70% ни олд хочсимон бойламининг жароҳатларига тўғри келади (19).
Бугунги кунда тизза бўғими жароҳатланишларида қўлланилаётган реконструктив операцияларнинг энг самарадор усулари қулланилишига қарамасдан 15% дан 25% гача беморларда операциядан кейинги даврда ностабиллик сабабли узлуксиз оғриқ кузатилиши тизза бўғимида остиоартроз ривожланишига сабаб бўлмоқда.