Book description
Вирусли гепатитлар жамият саломатлигига жиддий зарар етказадиган соғлиқни сақлаш тизимининг халқаро миқёсдаги глобал муаммосидир. ЖССТ нинг 28-июл 2021-йилдаги расмий маълумотларига кўра, йилига вирусли гепатит В ва С дан 1100000 ўлим холати кузатилаётганлиги, 9400000 киши сурункали вирусли гепатит С билан даво муолажаларини олаётганлиги, сурункали вирусли гепатит В га чалинганларнинг фақат 10% ўзида касаллик борлигини билишлиги ва 22% беморлар ушбу касаллик билан даволанаётганлиги маълум қилинган.