Book description
Ушбу монографияда инсонни даволашда маъдан моддалар, металларнинг ўзига хос шифобахш хусусиятлари, уларнинг Шарқ табобатида қўлланилиши, комусий олимларимиз Абу Райхон Берунийнинг доришуносликка багишлаб ёзган машхур 'Китаб-ас-сайдана фит-тибб', (“Фармакогнозия") асари маъданлар билан даволаш- нинг мухим манбаси эканлиги ёритиб берилган. Абу Али ибн Синонинг “Тиб қонунлари асарида содда ва мураккаб дориларни тайёрлашда шифобахш металлар, минераллар қўлланилиши хақидаги илмий маълумотлар келтирилган. Шунингдек, металлар ва минералларнинг замонавий тиббиётда тутган ўрни илмий асосда очиб берилган. Монография металлургия, минералогия, тиббиёт, кимё, геология ва тарих сохаси мутахассислари хамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.