Book description
Монографияда қорин бўшлиғи ёпиқ шикастларида ташхислаш, даволашда мининвазив технологияларни қўллаш билан боғлиқ асосий назарий масалалар келтирилган. Ҳозирги кунда ўлим сабаблари ичида шикастланишлар аҳамиятига кўра тўртинчи ўринни эгаллаб, 45 ёшгача бўлган аҳоли ўртасида эса ўлимнинг биринчи сабаби бўлиб ҳисобланади.
Аниқланишича, асоссиз диагностик жарроҳлик аралашувларни амалга ошириш оғир қўшма қорин шикастларида беморлар аҳволини оғирлаштирган.
Бундай ҳолларда лапаротомиянинг травматиклиги кўпинча амалга оширилиши лозим бўлган оператив амалиёт ҳажмидан ортиқ бўлган.
Бу эса ўз навбатида қорин бўшлиғи аъзоларининг шикастлари бўлган ушбу оғир тоифадаги беморларни бошқариш учун мавжуд алгоритмлар ва протоколларни қайта кўриб чиқишни талаб қилади.
Монография хирурглар, травматологлар, магистрлар, клиник