• Яхши сифатли механик сариқлик клиникаси, асоратлари, диагностикаси ва давоси. Услубий тавсиянома. Ф.А. Даминов, Т.Ш. Асадов. - 2025

  • 529 | 967

Book description


Тадқиқот яхши сифатли механик сариқлик билан касалланган 116 та беморларни комплекс текшириш ва даволаш натижаларига асосланган. Долзарблиги шундакий ер юзининг хар 9- чи одамида ўт тош касаллиги учрайди, энг кўп учрайдиган асорати ҳисобланган, холедохолитиаз эса шуларнинг 5-20% да кузатилади. Аёлларда эркакларга нисбатан 2-3 марта кўпроқ учрайди. Холедохолитиаз 60-70% холларда ҳар хил даражадаги механик сариқлик ривожланишига сабаб бўлади. Хар хил муаллифларнинг маълумотига кўра механик сариқлик диагностикасидаги хатолар 10- 42 %, ўлим кўрсатгичи эса 15-30 % ни ташкил қилади. Ҳар бир бемор учун алоҳида-алохида минимал инвазив декомпрессив жарроҳлик аралашув усулини танлаш мухум ахамиятга эга, бир ва икки босқичли минимал инвазив аралашув ёки икки босқичли комбинацияланган минимал инвазив ва анъанавий аралашувлар амалга ўширилади, агар жарроҳлик аралашуви муваффақиятсиз бўлса ёки минимал инвазив аралашувлар пайтида асоратлар юзага келса, ўт йўлларининг туғма кистоз зарарланишлари мавжуд бўлганда, шунингдек операциядан кейинги механик сариқлик ривожланиши, ўт йўлларининг давомли тораймаларида очиқ анъанавий лапаротомиия жарроҳлик аралашуви мақбул даволаш усуллари ҳисобланади.