• Шошилинч гинекологияда аргон плазмали коагуляция қўлланган операциялардан кейинги беморлар ҳолатини интеграл баҳолаш алгоритми. Услубий тавсиянома

  • 392 | 487
  • Author: Агабабян Л.Р, Шарипов Х.Б
  • Lang: Узбек
  • Resource type: Услубий тавсиянома
  • Number of pages: 25
  • Publishing: Samarqand
  • Year of publication: 2025
  • Published: Самарканд

Book description


Сўнгги йилларда оператив гинекологияда аёлларнинг ҳаёти ва репродуктив саломатлигига таҳдид соладиган ҳолатлар билан боғлиқ шошилинч аралашувлар улушининг кўпайишига турғун тенденция кузатилмокда. Турли маълумотларга кўра, шошилинч гинекологик операциялар кичик чаноқ аъзоларидаги барча жарроҳлик аралашувларининг 15% дан 30% га қадар ташкил этади1.
Технологияларнинг сезиларли даражада ривожланиши ва тиббий ёрдам кўрсатиш алгоритмларининг такомиллаштирилишига қарамасдан, шошилинч гинекологик ҳолатларда операция вактидаги ва операциядан кейинги асоратлар, жумладан массив қон кетиш, оператив яранинг инфицирланиши, гематоманинг шаклланиши, иккиламчи перитонит, айрим ҳолларда, ўлимнинг юқори хавфи билан боғлиқ бўлиб қолган. Турли кузатувларга кўра, кечиктириб бўлмайдиган гинекологик аралашувларда операциядан кейинги асоратлар частотаси 10-20% га етади, ўлим даражаси эса 0,2–2 % чегарасида бўлади2