Kitob ta'rifi
Тиббий ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги бу давр талабидир. Зеро, тиббий-ҳуқуқий саводхонлик тиббий ёрдам сифатининг яхшиланишида, амалиётда кузатилаётган хатоликларнинг олдини олишда, нуқсонли тиббий ёрдам салбий оқибатларини бартараф қилинишида ҳамда тиббий ходимларнинг ўз касбий фаолиятига масъулият билан ёндашишида муҳим омил ҳисобланади. Шу сабабли ҳар бир соҳа тиббиёт ходимидан ўз касбий фаолиятига тегишли ҳуқуқий асосларни мукаммал даражада билиши талаб қилинади. Мазкур ўқув қўлланма Олий ҳамширалик иши таълим йўналишида тиббий фаолиятнинг хуқуқий асосларини ўқитиш учун мўлжалланган.