Kitob ta'rifi
Мавзунинг долзарблиги. Тирсак бўғимининг шикастланишлари болаларда таянч-ҳаракат аъзолари барча шикастланишларнинг 40% дан 50% гача ташкил этади (Тер-Егназаров Г.М., Миранов С.П. 2000, Стужина В.Т., 1997, Корзынков П.А. 2015).
Болаларда тирсак бўғими шикастланишларини ташхислаш ва даволашнинг замонавий усулларини қўлланилишига қарамасдан, қониқарсиз натижалар улуши нисбатан юқорилигача қолмоқда 16-20% (Меркулов В.Н., Стужина В.Т., 2014, Богданов А.В., Жобин Г.И., 2016).
Бугунги кунда кўпгина муаммолар комбинациялаштирилган операция усулида ҳамда Илизаров аппаратида фиксация қўллаш усулларини кенг қўлламоқдалар.
Лекин даволашнинг ўзоқ натижалари таҳлил қилинганда яхши натижалар 70,2% кузатилган (Ф.И. Горня 2011).
Лекин, А.Е. Лоскутов (2011) маълумотларига кура консерватив ва оператив даволашдан кейин кузатиладиган бирламчи ногиронлик улуши камаётганлиги йўқ.