• Қуш тили (Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достони асосида)

  • 240 | 799
  • Resurs turi: пьеса

Kitob ta'rifi


Мумтоз наво таралади. Парда очилади. Саҳнанинг ўнг ва чап томонларида ўрмон. Ўртада йўл. Олисда оппоқ чўққили тоғлар. Офтоб нурларидан атроф чароғон. Ўнг томондаги ўрмонда дарахтларнинг узун новдалари кўзга ташланади. Йўл охири нурдан мунаввар бўлади. Оппоқ салла, оппоқ чопон, оппоқ яктак, оппоқ этик кийган оппоқ соқол-мўйловли Ҳазрат Алишер Навоий вазмин қадам ташлаб келмоқда. Ўнг қўлида патқалам, чап қўлида оппоқ қоғоз. Саҳна ўртасида тўхтайди, ўйга чўмади, мумтоз наво тинади ва Ҳазрат “Лисон ут-тайр” достонидан парча ўқийди