Kitob ta'rifi
Ўқув қўлланма тез тиббий ёрдамда фаолият олиб бораётган ходимлар учун мўлжалланган. Қўлланма тез тиббий ёрдамда фаолият олиб бораётган ходимларнинг назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Қўлланмадан фойдаланишнинг асосий мақсади тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятида чақирув асосида беморларга борганда касбий маҳоратини оширишни таъминлайди. Тез тиббий ёрдам чақирган беморларга қисқа вақт ичида стандарт бўйича тўғри ва керакли ёрдамни кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, тез ёрдам ходимлари томонидан аниқ ва тез бажарилиши керак.
Тез тиббий ёрдамда ишни тўғри ташкил қилиш беморларга шифохонагача бўлган шароитда стандарт бўйича тез ва тўғри ёрдам кўрсатиб ҳаётини сақлаб қолиш асосий мақсад ҳисобланиб бу ходимларнинг билими ва касбий маҳоратига боғлиқдир. Шунингдек, тез тиббий ёрдам фаолиятида автомашиналарни керакли тиббий жиҳозлар билан таъминлаш ва улардан унумли фойдаланиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади