Kitob ta'rifi
Ушбу клиник қўлланма тиббий паразитология фанидан республика, вилоят, шаҳар, туманлари бўлимларида ва чет элда фаолият юритувчи шифокорлар билимларини замонавий, инновацион, исботланган тиббиёт тамойилларига асосланган халқаро илмий-амалий маълумотлар билан малакасини ошириш мақсадида тузилди.
Клиник қўлланма ўқув жараёнини давлат талабларига мос ҳолда тузилган ўқув дастури бўйича тизимли ташкиллаштириш ва даволаш профилактик муассасаларида кўрсатиладиган тиббий паразитология фани бўйича тушунча бериш, таснифи, эпидемиологияси, диагностикаси, даволаш ва профилактикаси учун керакли амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.
Таълим олувчилар контингенти: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг республика, вилоят, шаҳар ва туманлари бўлимларида ва чет элда фаолият юритувчи шифокорлар, тиббиёт университети талабалари.