Kitob ta'rifi
Ушбу монографияда экспериментал моделлаштирилган яллиғланиш жараёнида бронх девори безларини комплекс морфологик ва иммуногистокимёвий текшириш натижалари келтирилган.
Тадқиқотнинг долзарблиги нафас олиш тизимининг яллиғланиш касалликларининг юқори тарқалиши, ўткир ва сурункали яллиғланиш шароитида бронхларнинг безли аппаратининг структуравий ва функционал қайта тузилиши етарлича ўрганилмаганлиги билан изоҳланади. Тадқиқотнинг мақсади бронхиал безлардаги ўзгаришларнинг морфофункционал қонуниятларини аниқлаш, шунингдек, иммуногистокимёвий маркерлардан фойдаланган ҳолда пролифератив фаоллик, иммун ҳужайра инфильтрацияси ва апоптотик регуляцияни баҳолашдан иборат. Тадқиқот натижалари нафас йўллари яллиғланиш касалликларининг патогенези ҳақидаги тасаввурларни кенгайтиради ва бронх-ўпка патологиясини ташхислаш ва прогнозлашнинг морфологик мезонларини асослаш учун қўлланилиши мумкин. Монография тиббиёт олий ўқув юртлари морфологик кафедралари профессор- ўқитувчилари, шунингдек гистолог, патоморфолог мутахассислиги бўйича магистр-резидент ва клиник ординаторлар учун мўлжалланган.