• Жамоат саломатлиги техникуми талабаларининг саломатлик ҳолатининг ижтимоий-гигиеник жиҳатлари

  • 211 | 872
  • Muallif: Юсупов Н.Э., Мамараджабов С.Э.
  • Til: o`zbek
  • Yozuv: кирилл
  • Resurs turi: услубий тавсиянома
  • Betlar soni: 32
  • Chop etilgan yili: 2026
  • Chiqish ma’lumotlari: Самарканд

Kitob ta'rifi


Ҳозирги кунда ёшлар саломатлигини муҳофаза қилиш жамоат саломатлиги тизимининг энг муҳим ва стратегик устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Айниқса, ўрта махсус тиббий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар саломатлиги ҳолати нафақат уларнинг жисмоний ва психоэмоционал ривожланиши, балки келажакда соғлиқни сақлаш тизими учун рақобатбардош ва малакали кадрлар тайёрлаш нуқтаи назаридан ҳам катта аҳамият касб этади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) маълумотларига кўра, инсон саломатлигининг 50–60% қисми турмуш тарзи ва хулқ-атвор омиллари билан белгиланади ҳамда айнан ёшлик даврида кейинги ҳаёт тарзига таъсир этувчи барқарор хулқ-атвор моделлари шаклланади. Шу боис, талабалар ёшида саломатликка салбий таъсир этувчи омилларни эрта аниқлаш ва уларни бартараф этиш жамоат саломатлигининг муҳим вазифаларидан бири сифатида қаралмоқда.