Kitob ta'rifi
Аргон плазмали коагуляция (АПК) - тўқималарга аниқ ва бир текис коагуляцион таъсир кўрсатиш учун юқори частотали ток билан ионлаштирилган аргон оқими қўлланилувчи алоқасиз электр жарроҳлик усулидир. Ушбу усул операция давомийлигини сезиларли даражада қисқартиришга, қон йўқотилиш ҳажмини камайтиришга ва чуқурроқ жойлашган тузилмаларнинг куйиш хавфини минималлаштиришга имкон беради. Бир қатор муаллифларнинг фикрига кўра, АПКнинг умумий ва гинекологик жарроҳликда қўлланилиши операциядан кейинги асоратлар частотасини 25-40% га камайтириш имконини беради1. Шошилинч гинекология шароитида АПК самарадорлиги, айниқса, най ҳомиладорлиги, тухумдон апоплексияси, кистома оёқчасининг буралиши, миоматоз тугуннинг некрози ва бачадон бўйни муолажаларидан кейин қон кетиш каби ҳолатларда юқори бўлади.
Сўнгги йилларда ушбу соҳада аргон плазмасидан фойдаланишга илмий қизиқишнинг ортиши кузатилди, аммо ҳозирги вақтгача аргон узатилишининг қуввати, тартиби ва экспозиция вақтини танлашга стандартлаштирилган ёндашувлар мавжуд эмас.