• Экспериментал холецистэктомиядан кейин ингичка ичакнинг морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий хусусиятлари. Услубий тавсияномалар. З.А. Абдураимов, Ф.С.Орипов - Самарқанд 2026. 35 b.

  • 670 | 527
  • Muallif: З.А. Абдураимов, Ф.С.Орипов
  • Til: Ўзбек
  • Resurs turi: Услубий тавсияномалар
  • Betlar soni: 35
  • Nashriyot: Самарқанд
  • Chop etilgan yili: 2026
  • Chiqish ma’lumotlari: Самарқанд

Kitob ta'rifi


Ушбу тавсияномада ингичка ичак ва ўт йўлларининг нормал ҳолатда ва турли патологик ҳолатлардаги морфофункционал хусусиятлари ҳар томонлама таҳлил қилинган. Ингичка ичак шиллиқ қавати, ворсинкалар ва Либеркюн крипталари, шунингдек, регенерация ва функционал фаолликни таъминлайдиган эпителий ҳамда прогенитор ҳужайралар хусусиятлари кўриб чиқилган. Алоҳида эътибор ўзак ҳужайралар ва холангиоцит органоидларининг жигар ва ўт йўлларини тиклашдаги роли ҳамда моторика ва секретор фаолиятни тартибга солишда нейроэндокрин ва иммун тизимлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликга қаратилган. Патологик ҳолатлар, жумладан яллиғланишли, холестатик ва токсик зарарланишлар, эпителий, нейроэндокрин ҳужайралар ва иммун компонентларининг морфофункционал ўзгаришлари билан бирга кечади ва бу овқат ҳазм қилиш ва детоксикация жараёнларига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Замонавий тадқиқотлар ингичка ичак ва ўт йўлларининг морфофункционал ҳолатини баҳолашда фундаментал ва инновацион ёндашувларни тизимлаштириш имконини беради, бу эса регенератив медицина ва даволанишда муҳим аҳамиятга эгадир.